Бир ҳафта давомида 150 минг донадан зиёд пиротехника воситалари сотувдан тўхтатилиб бир неча нафар шахслар жавобгарликка тортилди

Шу йилнинг 19-25 декабрь кунлари бир қатор ҳудудларда пиротехника воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди. 

Жумладан, 21 декабрь куни Пайариқ туманидаги “Деҳқон бозори” ҳудудида Д.Ю. исмли шахс 15 055 дона, шу туманда яшовчи яна бир фуқаро Ф.У. 7110 дона пиротехника воситаларини сотаётганда ушланган. 

23 декабрь куни эса Қашқадарё вилоятида туғилган шахс О.С.нинг шахсий автомашинасидан 6600 дона, Булунғур туманида туғилган З.М. яшаш хонадонидан 201 дона пиротехника воситалари топилган. 

24 декабрь куни эса 1990 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаро Ф.К. 2289 дона хавли “ўйинчоқ” олиб қўйилган бўла, шу куни Пайариқ туманида туғилган яна бир шахсдан улкан миқдорда — 55 минг дона пиротекника воситалари олиб қўйилган.

Шунингдек, 25 декабрь куни пайариқ ва тойлоқлик икки нафар фуқаролар жами 16 минг дона пиротехника буюмлари сотаётган вақтда қўлга тушган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарлар МЖтКнинг 1851-моддаси билан жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, шу даврда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида салкам 13 млн сўмлик 103 минг 75 дона пиротехника буюмлари аниқланган.