Бир оиланинг 5 нафар аъзоси ис газидан заҳарланди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ис газидан оилавий заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, кеча, 6 январь куни соат 11:30 ларда Қарши шаҳар, Табассум маҳалласида яшовчи Д.Н. (1983 йилда туғилган), рафиқаси Г.Қ. (1983 йилда туғилган), 3 нафар (2007-2010-2017 йилларда туғилган) фарзандлари уйни иситиш мақсадида “ПГ-2” газ плитасини ёқиб қўйганлиги натижасида ис газидан заҳарланган.
Уларнинг барчаси шифохонага олиб борилган ва соғлиғи яхшиланганлиги сабабли уйига рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.