Биринчи инвестицион форум бошланди
Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида “Invest in Samarkand” I Халқаро инвестиция форуми ва Самарқанд вилояти ишлаб чиқарувчиларининг “Made in Samarkand” миллий кўргазмаси тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Унда 31 давлатдан 310 дан ортиқ вакиллар, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, Испания, АҚШ, Италия, Исроил, Россия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ишбилармонлари қатнашмоқда.
Форум қатнашчиларини Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов табриклади.