Биржада пахта ёғи нархи кўтарилди
- 04.05.2021 12:46
- 188
- Иқтисодиёт
26 апрель – 2 май кунлари "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" акциядорлик жамиятининг барча савдо платформаларида 1 817,4 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,7 фоизга кўпдир.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 8 047,0 тонна пахта ёғи қўйилган бўлса, шундан 6 902,0 тонна, яъни 85,8 фоиз ҳажмдаги пахта ёғи сотилган. Электрон савдоларда иштирок этган харидорларнинг ўртача кунлик сони 130 кишини ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 004,1 минг сўмдан 17 228,7 минг сўмгача, яъни 14,8 фоизга кўтарилди. Ҳафта якунларига кўра, 1-навли пахта ёғининг ҳафталик котировкаси маҳсулотни бир тоннаси учун 16 310,3 минг сўмни ташкил этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа