Бобур Мирзонинг садоқати

Пайғамбаримиз (с.а.в.) Маккадан Мадинага ҳижрат қилаётганларида Маккага қараб “Қандай яхши юртсан, агар қавмимдан бу даражада озор ва ситамлар бўлмаганида сени ҳеч қачон тарк этмаган бўлардим” деганлар. 

Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг юртни тарк этишига атрофидаги кишиларнинг хиёнати, жабру ситамлари сабаб бўлган. Бобур Мирзо бир шеърида шундай дейди:

Ўтинчим ҳар рўз беш вақт намозда,

Хор қилма ёт юртда яхши, ёмонга.

Ва, кечир сўнгги дам юзим ўгирсам,

Қибламас, она юрт Андижон томонга.

Бобур ҳазратлари ушбу тўртлигида Аллоҳим мени кечир сўнгги дамда, Сенга омонатимни топшираётганимда юзимни қиблага эмас, Андижон томонга қаратсам, деганлар. Бу юртга муҳаббат, она шаҳри - Андижонга бўлган буюк садоқатдир. Неча минглаб чақирим узоқда ҳазрат Бобур юзини Андижон томонга бургани билан унга сарой деворларидан бошқа нарса кўринмас эди, аслида. Аммо бунда Ватанга бўлган буюк муҳаббат, келажак авлод учун эса катта сабоқ бор.

Илҳомиддин Мардиев.