Болтиқ денгизида НАТО, Қозоғистонда КХШТ ҳарбий машғулотлари ўтмоқда
НАТО ҳисоботига кўра, Болтиқ денгизида бошланган Ramstein Alloy номли 2 кунлик машғулотларда Венгрия, Германия, Чехия, Италия, Туркия, Буюк Британия, Эстония, Латвия ва Литва ҳаво кучлари ҳамда НАТО шериги Финляндия иштирок этмоқда.
Иттифоқчи давлатлар ҳаво кучларининг тезкор реакция машқларида алоқа узиш, тутиш, қидирув-қутқарув, ҳаво жанги, тўғридан-тўғри ҳавода ёрдам бериш ва ёқилғи қуйиш каби сценарийлар ишланмоқда.
Шунингдек, Қозоғистонда 26 сентябрдан машғулотлар 8 октябрга қадар КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси)нинг тезкор ҳаракат коллектив кучлари машғулотлари давом этади.
“КХШТнинг “Ўзаро ҳаракат-2022”, “Қидирув-2022”, “Эшелон-2022” тезкор ҳаракат жамоавий кучлари билан машғулотлари Жамбил ва Олмаота вилоятларида ўтказилади”, дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ушбу хабарга кўра, КХШТга аъзо давлатлар ҳарбий контингентларининг Козоғистонга темир йўл ва ҳаво транспорти, шунингдек, ғилдиракли ҳарбий техника орқали 22 сентябрда бошланган ҳаракати 30 сентябргача давом этади.