Бразилияда бир суткада 30 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилди
- 06.06.2020 09:05
- 94
- COVID-19
Бразилияда сўнгги кеча-кундузда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 1473 нафарни ташкил этди, 30 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда 5 июнь куни Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик тақдим этган сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда бугунги кунга қадар умумий ҳисобда 614941 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган. Кейинги кеча-кундузда 30925 нафар янги касалланганлар аниқланган. Жами 34021 нафар бемор вафот этган ва 255 минг нафарга яқин бемор тузалган.
Теглар:
Бразилия
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат