Бразилияда яна сув тошқини содир бўлди, қурбонлар бор
- 29.05.2022 16:22
- 82
- Хориж
Бразилиянинг шимолий-шарқида 27-28 май кунлари кучли ёғингарчилик сабаб кузатилган сув тошқинида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.
Маълум бўлишича, Пернамбуко штатида шанба куни тушдан кейин кучли ёғингарчилик кузатилган. Ёмғир тоғ ёнбағирларидаги маҳаллаларни вайрон қилган. Ҳукуматига кўра, 765 киши вақтинча уйларини тарк этишга мажбур бўлган.
Декабрь ойи охири ва январь ойининг бошларида Бразилия шимоли-шарқида жойлашган Баия штатида ёмғир сабаб ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва 10 минглаб одамлар бошқа жойга кўчирилган. Январь ойи охирида жануби-шарқдаги Сан-Паулу штатида сув тошқини оқибатида 18 киши ҳалок бўлган.
Февраль ойида Рио-де-Жанейро штати тоғларида кучли жала 230 нафардан ортиқ аҳолининг ҳаётига зомин бўлган.
Теглар:
сув тошқини
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа