Покистонда икки ярим ойдан бери сув тошқинлари тўхтамаяпти
- 29.08.2022 14:11
- 76
- Хориж
Сўнгги 24 соат ичида 119 киши ҳалок бўлди, 71 киши жароҳатланди, жами 33 миллиондан ортиқ одам жабрланган, икки ойдан буён эса қурбонлар сони мингдан ошиб кетди.
Ёмғир ва сув босган дарёлар уч ярим минг километр йўлни бузди, 149 та кўприк вайрон бўлди, 949,8 минг уй тўлиқ ёки қисман вайрон сув остида қолди, 719,5 минг бош чорва моллари нобуд бўлди. Калам водийсидаги ҳашаматли «New Honeymoon» меҳмонхонаси бутунлай яксон бўлд.
“Express Tribune” газетаси пахта йиғим-теримига тузатиб бўлмас даражада зарар етказилгани, пахта нархи мамлакатда энг юқори даражага етганини маълум қилди.
Покистон ҳукумати халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа