Эроннинг Покистонга илк ракета ҳужуми оқибатида болалар ҳалок бўлди
- 17.01.2024 13:29
- 106
- Хориж
Берилган зарбалар оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлган, уч нафари яраланган. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилади.
Аввалроқ Теҳрон Покистондаги “Жайш ал-Адл” гуруҳи қароргоҳига ҳужум қилган эди.
"Покистон суверенитетини бузиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин", дея таъкидлади ташқи ишлар вазирлиги.
Эронга қаттиқ норозилик билдирилди ва мамлакат муваққат ишлар вакили Покистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
16 январь куни Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Покистоннинг Балужистон вилоятида жойлашган “Жайш ал-Адл” (“Адолат армияси”) террорчилик гуруҳининг асосий базасига учувчисиз самолёт ва баллистик ракеталар билан ҳужум уюштирган.
Бу Эроннинг Покистон ҳудудига биринчи ракета ҳужумидир.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа