Бу ҳафта ёмғир ёғади, ҳарорат пасаяди

Ўзгидрометнинг маълум қилишича, 27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Мамлакатнинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, юқори ва қуйи қават булутлари ҳосил бўлади.

Пайшанба куни ёмғирли зона шарққа силжийди ва республикамизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғади.

Жума куни марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

27-28 октябрда эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +4...+9 даража атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, кундуз кунги ҳарорат +7…+12 даражагача пасаяди.