Бу ҳолат урфга айланмасайди: Куёв ажримдан сўнг келиннинг сепини беришдан бош тортгач, ишга суд аралашишига тўғри келди
Фуқаролик ишлари бўйича Паст Дарғом туман судининг ижро варақасига асосан қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулкларни натура шаклида олиб бериш тўғрисидаги ҳужжати МИБ Паст Дарғом туман бўлим ижро иш юритувига келиб тушган. Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, нусхалари томонларга юборилган.
Ажримда кўрсатилган қарздор М.Х.дан ундирувчи Б.Б. фойдасига жами 20 турдаги мол-мулклар натура шаклида руйхатга олиниб, тегишли тартибда холислар иштирокида давлат ижрочиси томонидан келин сеплари тўлиқ муқаддам 5 кун яшаган куёв хонадонидан тегишли далолатнома асосида олиб берилган.
Афсуски, бундай ижро ҳужжатлари охирги вақларда кўпайиб бормоқда, дейилади Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси хабарида.