Бу йил Самарқанд вилоят, туман, шаҳар газеталари неча нусхада чоп этилади?

“Зарафшон” - 19 780 нусха (2018 йилда 19 830 нусха)

“Самаркандский вестник” -  5 411 нусха (2018 йилда 5 586 нусха)

“Овози Самарқанд” - 2 364 нусха (2018 йилда 3 472 нусха)

“Самарқанд” (Самарқанд шаҳар) - 1 951 нусха (2018 йилда 7 678 нусха)

“Каттақўрғон ҳақиқати” (Каттақўрғон тумани) - 4 320 нусха (2018 йилда 5 103 нусха)

“Нуробод” (Нуробод тумани) - 1 236 нусха (2018 йилда 3 666 нусха)

“Каттақўрғон тонги” (Каттақўрғон шаҳри) - 1 688 нусха (2018 йилда 4 250 нусха)

“Қўшчинор” (Тойлоқ тумани) - 2 055 нусха (2018 йилда 6 200 нусха)

“Паст Дарғом ҳақиқати” (Паст Дарғом тумани) - 2 110 нусха (2018 йилда 4 262 нусха)

“Жомбой тонги” (Жомбой тумани) - 2 115 нусха (2018 йилда 3 456 нусха) 

“Ургут садоси” (Ургут тумани) - 2 182 нусха (2018 йилда 7000 нусха)

“Пахтакор овози” (Нарпай тумани) - 2 463 нусха (2018 йилда 2 917 нусха)

“Пайариқ ҳаёти” (Пайариқ тумани) - 2 828 нусха (2018 йилда 4 900 нусха)

“Булунғур ҳаёти” (Булунғур тумани) - 2 977 нусха (2018 йилда 6 119 нусха)

“Иштихон овози” (Иштихон тумани) - 3 266 нусха (2018 йилда 6 400 нусха)

“Гулобод тонги” (Самарқанд тумани) - 3 773 нусха (2018 йилда 5 440 нусха)

“Оқдарё овози” (Оқдарё тумани) - 3 950 нусха (2018 йилда 5 050 нусха) 

“Истиқбол сари” (Қўшработ тумани) - 802 нусха (2018 йилда 3 999 нусха) 

“Пахтачи” (Пахтачи тумани) - 542 нусха (2018 йилда 1 870 нусха)

 Маълумотдан англаш мумкинки, 2019 йилда аксарият туман (шаҳар) газеталарининг аҳволини яхши деб бўлмайди. Айниқса, Пахтачи ва Қўшработ туманлари газеталари тақдири савол остида турибди. Чунки 1000 нусхадан кам чоп этиладиган газетанинг иқтисодий аҳволи йилнинг иккинчи ярмига бориб оғирлашади. Хўш, бу ҳолатга газета муҳаррирлари нима дейди?

“Пахтачи” газетаси муҳаррири М.Шукуров:

- Жойларда обуна давом этмоқда. Туманимиздаги қатор корхона-ташкилот, муассасалар, шунингдек, фуқароларимиз бевосита таҳририятдан ва “Матбуот уюшмаси” масъулияти чекланган жамияти туман бўлими орқали газетамизга обуна бўлмоқдалар. Февраль ойидан тиражимиз ошиб қолар…

“Истиқбол сари” газетаси муҳаррири Ҳ.Мамарасулов:

- Газетамизнинг адади, моддий техник базаси борасида муассис билан гаплашдик. Зарур чоралар белгиланди. Обуна жараёни ҳам давом этмоқда. Вазият ўнгланишидан умидвормиз.