Бугун туғилган кун

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Облоқул Усмонқулов 1938 йил 20 майда Пайариқ туманида туғилган.
1962 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида, 1976 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг агрономия факультетида ўқиган.
Облоқул ака 1954 йилда меҳнат фаолиятини туман газетасидан бошлаб, вилоят, республика оммавий ахборот воситаларида ишлаган. Тажрибали журналист 30 йил давомида Ўзбекистон радиосининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири, мухбирлар пунктининг мудири-катта муҳаррири сифатида фаолият кўрсатган.
1989 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони, 2013 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
Маҳоратли журналист салкам олтмиш йиллик меҳнат фаолияти давомида вилоятнинг барча соҳасидаги янгиликлар, ўзгаришларни ўз эшиттиришлари ва мақолалари орқали ёритиб келмоқда.
Устоз нафақага чиқиб ҳам фаолиятини давом эттирди. Жумладан, унинг ташаббуси билан “Нуроний” жамғармаси вилоят ва шаҳар бўлимлари ҳамкорлигида 2003 йилда вилоят телерадиокомпаниясида “Нуроний” студияси ташкил этган. 10 йил давомида бу студиянинг 150 та кўрсатуви томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.
Тажрибали отахон журналист бугун 82 ёшда ҳам кексаликни тан олмай журналистика сир-асрорларини шогирдларига ўргатиб келмоқда.