Бугун йилнинг энг сўнгги иш куни. Эртадан барча ходимлар 5 кун дам олади
Президентнинг тегишли фармонларига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олади.
Демак, бугун 2021 йилнинг энг сўнгги иш куни. Эртадан бошлаб барча ходимлар 5 кунлик дам олишга чиқади:
31 декабрь — жума, иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);
1 январь — шанба, Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;
2 январь — якшанба, барча учун дам олиш куни;
3 январь — душанба, иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);
4 январь — сешанба, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).
Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.