Бугун юртимизда маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди
Жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ваколат муддати тугайди.
Шу муносабат билан Олий Мажлис Сенатининг қарорига кўра, 2019 йил май ойида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказиш белгиланди.
Бу галги сайлов 2018 йилда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонун асосида ташкил этилмоқда.
Аввалги сайловлардан фарқли ўлароқ, эндиликда
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) билан бир вақтда уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш тартиби бекор қилинди.
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим йил муддатга эмас, уч йилга сайланади.
- сайловда қатнашадиган вакиллар сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизини ташкил этиши керак.
- фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фақат яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.
Бу йилги сайловда Самарқанд вилояти бўйича 1094 маҳаллага раис сайланади.