Бугундан номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишида пул белгилари муомалага чиқарилди
- 26.12.2022 12:10
- 173
- Иқтисодиёт

Марказий банк хабарига кўра, муомалага чиқарилаётган 1000 сўмлик танга кўринишидаги пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллель равишда) муомалада бўлади, яъни 2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.
Шунингдек, янги кўринишдаги ушбу пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
1000 сўмлик танга кўринишидаги ушбу пул белгиларини вилоятимиздаги барча тижорат банклари филиалларидан олишингиз мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
АҚШда энг кўп қидирилган жиноятчи
- Кеча, 22:05
- Ўқинг, қизиқ!
Нега китоб ўқишга одатланмай қўйдик?
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Энди грантлар манзилли бўлади
- Кеча, 15:18
- Самарқанд