Сўм бир кунда қарийб 0,4 фоизга мустаҳкамланди. Бу кунлик сессиялар бўйича рекорд

Кеча валюта биржасида 640 миллион доллардан ортиқ қийматдаги битимлар ўтган. Бу эркин конвертация йўлга қўйилгандан кейин ўтган сессиялардаги мутлақо янги рекорд, деб ёзади @the_bakiroo.

Кечаги сессия вақтида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 41,33 сўмга мустаҳкамланган. Битта сессия давомида миллий валютанинг мустаҳкамланиши кўрсаткичи бўйича ҳам бу янги рекорд.

Катта эҳтимол биржадаги колл-аукционларга жуда катта миқдорда валюта сотиш таклифи чиқарилган. Бу балки Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, балки Молия вазирлиги ёки қайсидир бошқа давлат фонди бўлиши мумкин.

Эътиборлиси, ўзбек сўмининг мустаҳкамланиши бугун ҳам, эрталабки савдоларда яна давом этган.