Бугун...
БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь санаси бутун дунёда «Бағрикенглик куни» сифатида нишонланади.
1938 йил 16 ноябрь куни 10 ноябрда вафот этган Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатурк Долмабахче саройида катафалкка қўйилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилот давлатлар ўртасида маориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашади.
Қўл меҳнатини ҳаёт мазмунига айлантирган одамларнинг қанчалар кўп эканлигини тушунган ЮНEСКО ташкилоти улар учун махсус байрам таъсис қилиш қарорига келган. 16 ноябрь - Бутунжаҳон қўл меҳнати байрами. Санада қўл меҳнати билан шуғулланувчи одамлар табрикланади.
16 ноябрь Қувайт давлатига асос солинган кун.
Қувайт Давлати (Давлат ал-Қувайт) – Арабистон ярим оролида, Форс қўлтиғининг шимолий-ғарбий соҳилидаги давлат. Пойтахти – Қувайт шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоятга бўлинади.
Амалдаги конституцияси 1962 йил 16 ноябрда қабул қилинган. Конституцияли монархия бўлган Қувайт давлати бошлиғи – амир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва парламент - Миллий мажлис, ижроия ҳокимиятни амир ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.
1938 йилнинг шу кунида Венгрия Республика мақомини олган.
Бугун, шунингдек, Халқаро самбо куни сифатида нишонланади. Айнан шу санада самбо спорт тури сифатида тан олинган.