Булунғур туманида тадбиркорнинг 11,7 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди
- 23.08.2024 13:59
- 202
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан “S.G.” МЧЖ ҚК таъсисчисининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.G.” МЧЖ ҚК собиқ раҳбари Н.К. корхона омбор мудирлари ва кассири А.А. билан ўзаро тил бириктириб, корхонанинг 820,8 тонна гилос маҳсулотини нақд пулга сотиб, жами 11,7 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.