Булунғурда "Дамас" ичидан 700 минг сўмни ўмариб кетган шахс ушланди
- 03.09.2020 18:00
- 108
- Zarnews'да суҳбат
2020 йил 2 сентябрь куни Булунғур тумани ИИБга Р. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 1 сентябрь куни соат 17:00 ларда номаълум шахс туманнинг Мингтепа МФЙ ҳудудида ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинасини калит танлаш йўли билан очиб, автомашина салонида бўлган 700.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб кетганлигини маълум қилган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Мингтепа МФЙда яшовчи, 1986 йилда туғилган Б.А. содир қилганлиги аниқланиб, ундан 600 минг сўм пуллар далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа