Бутун Ўрта ер денгизи – "ёнғин" хавфи зонасида
Туркияда ўрмон ёнғинлари оқибатида 19 киши жабрланди
Деярли бутун Жанубий Европа - кенг кўламли ўрмон ёнғинлари ичида. Айниқса Португалияда вазият жуда оғир.
Чоршанба ҳолатига кўра, мамлакатда йигирмадан ортиқ ўчоқлар сақланиб қолган. Марказий ҳудудларда жума кунидан бери давом этаётган ёнғин бир неча қишлоқ аҳолисини тўлиқ эвакуация қилишга мажбур қилди.
Португалия қирғоқ ҳудудининг 80 фоизи ёниб битиши мумкин. Бутун Жанубий Европа ғайритабиий иссиқлик тўлқинини бошдан кечирмоқда. Сунъий йўлдош кузатувлари ҳам шуни кўрсатадики, деярли бутун Ўрта ер денгизи қирғоқлари хавф остида.
Испанияда ёнғин бир неча кундан бери Саламанка провинциясида 4000 гектарга яқин ўрмонни кул қилган. Бир қатор ҳудудларда ҳаво ҳарорати 40 ° C дан ошади.
Францияда йигирма департаментда хавфнинг “сариқ” даражаси. Аномал иссиқ ҳукм сурмоқда.
Шунингдек, Туркиядаги Датча курорт ҳудудида содир бўлган ўрмон ёнғинлари оқибатида 19 киши жароҳатланган.
Чоршанба куни бошланган ўрмон ёнғини ҳамон давом этмоқда, кучли шамол ёнғинни ўчиришга тўсқинлик қилмоқда. 20 га яқин тез ёрдам машиналари навбатчилик қилмоқда.