Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюк алломаларимиз илмий мероси қандай тарғиб қилиняпти?

Вилоят ҳокимлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари масъуллари, тегишли бошқарма ва ташкилот ходимлари ҳамда маҳалла раислари иштирокида ташкил этилган семинарда шу саволга жавоб изланди.

Унда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ўқитувчилари томонидан “Буюк алломаларимиз илмий меросида юксак инсонпарварлик ғоялари тараннуми”, “Ёшларни ёт оқимларнинг бузғунчи ғояларидан ҳимоя қилиш” ва “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуларида маърузалар қилинди, ўзаро фикр алмашилди.

- Ушбу анжуманни ташкил этишдан мақсад буюк алломаларимиз илмий меросидаги илм-маърифат ва юксак инсонпарварлик ғояларини халқимизга етказиш, - дейди Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, қуръоншунослик ва ҳадисшунослик фанлари доктори Шукурилло Умаров. - Шунингдек, давлат хизматчилари ва раҳбар шахсларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини ривожлантиришда буюк аждодларимиз маънавий меросининг аҳамиятини илмий асослар билан тушунтириш ҳамда ёшларни жаҳолатга қарши маърифат руҳида тарбиялашдан иборат. 

Семинарда тарғибот тадбирлари жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари вилоятдаги барча тегишли ташкилот, корхона ва муассаса ходимлари учун Самарқанд тумани, Каттақўрғон шаҳри ҳамда Ургут туманида ўтказилиши маълум қилинди.