Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Буюртма ёмғир ёхуд Хитой об-ҳавони ўзгартиришни ўрганди

🌦 Жадвал бўйича қуёш ва ёмғир. Фантастика дейсизми? Янглишасиз. Хитойда бу аллақачон ҳақиқат. Хитой ҳукумати 2025 йилгача сунъий ёғингарчилик (ёмғир ва қор) дастурини 5,5 миллион квадрат километрга кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу мамлакат ҳудудининг деярли 60 фоизини ташкил этади.

⛅️ Об-ҳаво манипуляцияси

Хитой бошқа мамлакатларда ҳам маълум бўлган булутли уруғларни экиш усулидан фойдаланади. У ёғингарчилик келтириб чиқариш ва шу билан об-ҳавони бошқариш учун булутлар устига турли хил модда (масалан, ёдли кумуш) пуркашдан иборат.

💥 "Бу бирон бир тажриба ёки мавҳум илмий нарса эмас. Технология асосан муниципал даражада, шаҳар ва қишлоқларда амалга оширилади", дейди иқлим бўйича мутахассис Дханасри Жайярам. «Шунингдек, Пекин йирик тадбирларга мезбонлик қилганда технологиядан фойдаланилади». 

⛈ Хитойнинг 50 минг шаҳар ва қишлоқлари аллақачон деҳқончилик далалари муаммосини олдини олиш учун булутли уруғларни мунтазам қўллашмоқда.

💦 Яна об-ҳаво манипуляцияси дастури табиий офатлардан сўнг тикланишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни яхшилаш, ўрмон ва дашт ёнғинларига қарши курашиш, ғайритабиий юқори ҳарорат ёки қурғоқчиликни назорат қилишга ёрдам беради, дейишади мутахассислар.

Г.Холдорова тайёрлади.