Cамарқандда икки юз элликка яқин педагог минг доллар иш ҳақи оляпти

Вилоятда бугунги кунда 1333 та умумий ўрта таълим мактаблари (1268 та умумтаълим, 18 та ихтисослаштирилган, 1 та Президент мактаби, 46 та нодавлат мактаб), 17 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари, 1 та Болалар кутубхонаси, 1 та вилоят Педагогик маҳорат маркази, 4090 та мактабгача таълим ташкилотлари (764 та давлат боғчаси, 143 та ДХШ, 62 та нодавлат (хусусий), 3 121 та оилавий боғча) фаолият юритмоқда.
Мактабларда 61 минг 536 ўқитувчи 776 минг 905 ўқувчига таълим-тарбия бермоқда.
Харажат, ҳаракат, натижа
Жорий йилда 9 та янги нодавлат умумтаълим мактаби ташкил этилиб, вилоятда уларнинг сони 43 тага етказилди.
Бундан ташқари, аввалги йилларда 20 та умумтаълим мактабида инклюзив таълим тизими жорий қилинган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 52 тани ташкил қилмоқда.
“Замонавий мактаб” мақомига эга бўлган мактаблар 108 тадан 202 тага (+94 та) оширилди.
Ўқувчиларга 2 та хорижий тил ва 1 та касб ўргатилаётган мактаблар 16 тадан 96 тага (+80 та) етказилди.
Бундан ташқари, жорий ўқув йилида мактабларга 26 нафар хорижий мутахассис ўқитувчилар жалб қилинди. Хусусан, Россия Федерациясидан 14 нафар, Филиппин давлатидан 9 нафар, Ҳиндистондан 1 нафар, Франциядан 1 нафар, Канададан 1 нафар ўқитувчи фарзандларимизга сабоқ бермоқда.
Вилоятдаги 8 нафар француз тили ўқитувчиси Францияда малака оширди.
Бу каби ишлар натижасида миллий ва халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар 3526 нафарга етди.
Қайд этиш лозим, вилоятимиз ўқитувчиларидан 84 нафари ойлик маошидан ташқари ҳар ойда Вазир жамғармасининг 5,5 миллион сўмдан устамасини оладиган бўлди.
2017-2021 йиллар давомида ойлик иш ҳақлари 1000 долларга тенглаштириш жараёни давом этирилган бўлса, 2021 йил 5 нафар, 2022 йилда 52 нафар, 2023 йил 71 нафар, 2024 йил 135 нафар, жорий йилда эса 249 нафар педагогларимиз 1000 доллардан зиёд иш ҳақи олмоқда.
Вилоятда олис ва чекка худудлардаги таълим муассасаларга бошқа вилоят ва туманлардан келиб дарс берадиган ўқитувчилар 353 нафар (Навоий 152 нафар, Самарқанд 100 нафар, Қашқадарё 36 нафар, Андижон 18 нафар, Жиззах 10 нафар, Хоразм 8 нафар, Сирдарё 7 нафар, Бухоро 7 нафар, Фарғона 5 нафар, Сурхондарё 4 нафар, Наманган 3 нафар, Тошкент 3 нафар)ни ташкил этади.