Чўл ҳудудида тематик хиёбон ташкил қилган тадбиркорларга имтиёз бор

Республика Президентининг 2024 йил 12 январдаги ПҚ-21-сонли қарорига кўра, туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида чўл ҳудудларида рекреацион туристик хизматларни кўрсатувчи курорт зоналарини (тоифали меҳмонхоналар, SPA-меҳмонхоналар, санаторий ва пансионатлар) ташкил қилган тадбиркорларга имтиёз берилади.

Яъни, бу фаолиятни йўлга қўйган тадбиркорлик субъектлари уч йил давомида фойда солиғини ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
Шунингдек, чўл ҳудудларида тематик хиёбонларни ташкил қилган юридик шахслар бундай хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан уч йил давомида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ушбу солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланган.