Дания парламенти вакиллари самарқандлик ёшлар билан учрашди

Хабарингиз бор, яқинда Парламентлараро Иттиффоқнинг энг йирик халқаро тадбири – 150-юбилей Ассамблеяси Марказий Осиё давлатлари тарихида илк бора юртимизда ўтказилди.
Унда иштирок этган Дания давлати парламенти делегацияси аъзолари бугун Самарқанд шаҳридаги School21 IT мактабида вилоят ёшлари билан учрашди.
Вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Сарвар Бобоев меҳмонларга Санарқандда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда School21 мактабининг имкониятлари ҳақида гапирди.
Учрашув давомида Ўзбекистон парламентида ёшларнинг ўрни хусусида "Ёшлар парламенти"нинг вилоятдаги вакиллари билан тажриба алмашилди.