Давлат божхона қўмитаси UZIMEI бўйича текширув бошлаганини эълон қилди
Қўмита ахборот хизматининг билдиришича, ижтимоий тармоқлардаги хабарларда хориждан олиб кирилган шахсий мобил қурилмалари кодини Uz IMEI тизимидан рўйхатдан ўтказиш вақтида уларнинг номига бошқа мобил қурилмаларини уларнинг хабарисиз расмийлаштирилганлиги, бунда паспорт маълумотлари учинчи шахсларга турли хизмат ходимлари томонидан тақдим этилган бўлиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Мазкур хабарда келтирилган ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан текширув тайинланди. Бу каби ҳолатларга дуч келган фуқароларимиздан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли ишонч телефони 11-08 га мурожаат қилишингиз сўралади.
Юқоридаги ҳолат бўйича ўтказиладиган текширув натижалари юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.