Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат хизматлари марказлари ходимлари фахрийлардан ҳол сўради

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан барча туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари ходимлари уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олмоқда. Фахрийлар ҳамда улар оила аъзоларининг давлат хизматларига бўлган талаб-эҳтиёжларини ўрганилиб, зарур хизматлар кўрсатилмоқда. 

Жумладан, Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлими вакиллари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Михаил Колмагоров, Жумабой Ҳасанов ва Евгений Солдатов хонадонларида бўлиб, уларни Ғалабанинг 76 йиллиги билан табриклади. Фахрийларнинг оила аъзоларига давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш бўйича тушунтириш берилди. 

Уруш қатнашчилари фронтда кўрсатган жасоратлари ва урушдан кейинги даврдаги меҳнат фаолияти ҳақида гапириб берди. Бугунги тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, асраб-авайлаш кераклигини таъкидлашди.