Депутат камбағалликнинг қисқартиришда манзилли иш юритмоқда

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриевнинг Самарқанд шаҳридаги Хўжақишлоқ маҳалласида сайловчилар билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида ана шундай хулоса қилиш мумкин.
Негаки, ўзаро мулоқот чоғида аҳолининг қизиқиши, келгуси режалари, оилалар даромадларини ошириш, бу борада давлат даражасида кўрсатилаётган ёрдам борасида фикр алмашинди.
Шундан сўнг "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларнинг ишга яроқли аъзолари бандлигини таъминлаш бўйича маҳалла фуқароси Мусобия Зохидовага Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш масаласи кўриб чиқилди.
Ҳудудда оқава сув масаласи оғирлигини иноб олиб, Наим Мавлонов ва Зиёвиддин Азимовларга томорқа ерларини суғориш учун артезиан қудуқлар қазишга, Вазира Сулаймоновага тикув машинкалари сотиб олишга, Жаҳонгир Аслиевга эса миллий ширинликлар тайёрлаш бўйича дастгоҳлар харид қилиши учун тижорат банклари кредитлари ажратилишига амалий ёрдам кўрсатиш белгиланди.
Шу билан бирга ҳудуддаги тадбиркорлар Толиб Саидов, Бахтиёр Бекназаров ва Камол Холовлар билан учрашиб, уларнинг электр энергиясидан узилишлар, ичимлик суви, автомобиль йўлларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ер майдонлари ажратиш каби кўтарилган муаммоларини амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этишида ҳамкорликда қилинадиган ишлар белгилаб олинди.