Депутат шифокорлар муаммосини ўрганди, биргаликда кўчат ўтқазди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилояти Кенгаши “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини юқори савияда ташкил этиб, кўкаламзорлаштириш, боғ-роғларни яратиш каби ишларда фаолликларини ҳам намойиш этиб келмоқда.
Хусусан, партия масъуллари Тойлоқ тумани, "Хўжақишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Жумабозор" оилавий шифокорлик пунктига манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди.
ЎзХДП вилоят кенгаши раиси Б.Насриев аҳоли муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш учун Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасида туман аҳолиси билан учрашув ўтказди.
Тадбир давомида фуқаролардан келиб тушган таклиф ва мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотлар мутасадди раҳбарларига депутат сўрови юборилиб, назоратга олинди.