Депутатлар ўз ваколатидан қандай фойдаланяпти?
- 16.03.2019 13:02
- 48
- Сиёсат
Электорат халқ ишончини оқлай олаяптими? Сайловчиларга берган ваъдалар уддаланяптими? Депутатлар мамлакатимиз тараққиётининг устувор йўналишлари бўйича жорий йил учун белгиланган давлат дастурининг қайси жиҳатларига эътибор қаратиши зарур?
Ўзбекитон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ўтказилган йиғилишда шу каби саволларга жавоб изланди.
– Бугун одамларнинг дунёқараши, ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча ўсди, – дейди халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Т.Холиқова. – Буни сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувлар, депутатга мурожаат билан келаётган юртдошларимизнинг фикрларидан англаш мумкин. Аҳоли ижтимоий аҳамиятга молик муаммо ва масалаларни ўрганиб, самарали таҳлил қилиб, уларнинг ечимига аниқ ва асослантирилган таклифлар билан чиқишимизни талаб этмоқда.
Йиғилишда депутатлик сўровининг моҳияти, аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Лола САЙИДОВА.