Диққат! Эртага Самарқанд шаҳрида қуйидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади
- 31.05.2019 13:56
- 742
- Самарқанд

“1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан, Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таминлаш мақсадида, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида:
Соат 07:00 дан 09:00 гача:
- Вилоят мусиқали драма театри олдидан Бўстонсарой кўчаси билан Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Динамо ўйингоҳигача пиёда юриш марафон давомида.
Соат 15:00 дан 23:00 гача:
- А.Жомий кўчасининг Ўзбекистон кўчаси кесишмасидан А.Темур кўчаси кесишмасигача ;
- А.Темур кўчасининг А.Жомий кўчаси кесишмасидан Шохрухмирзо кўчаси кесишмасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўрта аср ракетаси
- Кеча, 19:15
- Ўқинг, қизиқ!
Бошқа вилоятларга самолётда борамиз
- Кеча, 16:11
- Самарқанд