Диққат, танлов! “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” анъанавий вилоят кўрик-танловига онлайн тарзда ижодий ишлар қабул қилинади

Танловга “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш соҳасида, иқтисодий имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни, пандемия шароитида аҳоли фаровонлиги йўлидаги саъй-ҳаракатларни  ҳаётий мисоллар ва таҳлиллар асосида холис ва ҳаққоний ёритувчи ижодий асарлар қабул қилинади.

Кўрик-танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

– вилоятдаги ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

– босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;

– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари;

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

–санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари.

Кўрик-танловга 2019 йилнинг 15 августидан 2020 йилнинг 15 августигача бўлган даврда адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телеканалларда эфирга узатилган материаллар, тасвирий санъат ва фото асарлари, санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари 2 сентябрга қадар қабул қилинади.

Ғолиблар 2020 йилнинг 10 сентябрига қадар тақдирланади.

Коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, танловга юбориладиган ижодий ишлар онлайн шаклда (масофадан) қабул қилинади.

Иштирокчилар (муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси, манзил ва боғланиш телефонларини илова қилган ҳолда) ўз ижодий ишларини “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловига, деб қуйидаги шакл ва форматларда Samaokb@umail.uz электрон почтасига ёки +99897-915-23-32 телеграм манзилига юборишлари лозим:

– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари pdf форматда;

– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари ҳаволалар (ссылка) кўрсатилган ҳолда;

– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари JPG форматда;

– ижрочи санъаткорларнинг куй-қўшиқлари AVI форматда google disk, yandex disk ёки бошқа виртуал ресурсларга юкланиб, ҳаволаси юборилади (мазкур ҳавола 30 кун давомида ишлаб туриши зарур);

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари mp3 ҳамда AVI форматда google disk, yandex disk ёки бошқа виртуал ресурсларга юкланиб, ҳаволаси юборилади (мазкур ҳавола 30 кун давомида ишлаб туриши зарур).

Эслатмалар:

  1. Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари битта китобдан, юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар иккитадан, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимларининг материаллари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари учтадан кам бўлмаслиги лозим.
  2. Ижодий ишлар, тақдим этиладиган бошқа материалларни интернет тармоғи орқали узатиш муаммо бўлган пайтда бевосита кўрсатилган манзилга етказилиши сўралади.

Қўшимча маълумот олиш учун вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 66 235-28-36  телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Самарқанд вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй.