Дональд Трамп 110 минг доллар жаримага тортилди
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп суд томонидан талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этмаган кунлар учун 110 минг доллар жаримага тортилди.
Нью-Йорк судьяси Трампга нисбатан ҳукмни маълум шартлар асосида бекор қилди ва унга 110 минг доллар жарима тўлашга ҳукм чиқарди.
Шу билан бирга, суд Trump Organization ҳужжатларини йўқ қилинишини ўрганиш ва 20 майгача қолган ҳужжатларни текширишни талаб қилмоқда.
Аввалроқ Нью-Йорк суди Трампни судга ҳурматсизликда айблаб, ҳужжатларни топширишдан бош тортгани учун кунига 10 минг доллар тўлаш мажбуриятини юклаган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларини Трамп компанияси солиққа паст қиймат ҳақида хабар бериб, лекин солиқ имтиёзларини олиш ва кредиторларни ҳайратда қолдириш учун юқори қийматдан фойдаланган ҳолда қонунни бузганлиги қизиқтирмоқда.
Шу муносабат билан судга даъво аризаси бериш имконияти кўриб чиқилади ва жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар мавжудлиги текширилади.