Дор йўллари қуриш учун инвестиция йўналтирмоқчимисиз?

Унда сизга имтиёз бор.

Бу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сонли қарорида белгиланди. Яъни, ушбу қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисми уларни 2025 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 миллиард сўм миқдорида қопланади.

Бунда, йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 20 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар харажатларининг бир қисми қопланади.