Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроил-ҲАМАС зиддияти — томонлар келишувни яна узайтириш имкониятини муҳокама қилмоқда
🔻 Исроил ва ҲАМАС ўртасида тузилган сулҳ доирасида бугун томонлар исроиллик гаровга олинганлар ва фаластинлик асирларнинг сўнгги гуруҳларини озод қилишлари керак. Сулҳ ва келишув гаровга олинган 50 нафар исроиллик ва 150 нафар фаластинлик асирни озод қилишни назарда тутади. Олдинги уч кун ичида ҲАМАС келишув асосида 39 исроилликни (ва алоҳида келишувларга кўра яна 19 нафар гаровга олинган), Исроил эса 117 фаластинликни озод қилган. Агар ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилишда давом этса, келишув Ғазодаги сулҳни узайтириш имкониятини кўзда тутади, гуруҳ кеча бунга тайёр эканини билдирган.
🔻 Хитойда COVID-19 пандемиясидан кейин биринчи марта касалликларнинг кескин ўсиши кузатилди. Касалликлар кўпайиши янги вирус эмас, балки грипп ва бошқа касалликлар билан боғлиқ дейди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Хитой департаментига кўра, тиббиёт муассасаларини қуриш учун имкон қадар кўпроқ ҳаракат қилиш керак. Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш вақтини узайтириш, дори воситалари билан таъминлашни кўпайтириш зарур.
🔻 Борис Жонсон Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги тинчликни бузишда айбланган. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Россия ва Украина ўртасидаги можарода ҳарбий хизматчиларнинг ўлими учун жавобгардир, чунки айнан у Киевни тинчлик битимини имзолашдан қайтарган. Бу ҳақда британиялик сиёсатчи Жорж Галловей баёнот беради. “Юз минглаб украиналик аскарлар ҳалок бўлган Россия билан прокси-тўқнашув тарихини ёзар эканман, собиқ бош вазир Борис Жонсоннинг изи бу қирғинда абадий қолишидан қўрқаман”, дейди сиёсатчи.
🔻 КХШТ Бош котиби Арманистонни қўйиб юбормаяпти. Арманистон Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти иттифоқчиси бўлган ва шундай бўлиб қолади, Ереваннинг Минскдаги сессияда қатнашмаганлигидан қатъий хулосалар чиқаришдан маъно йўқ. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетов маълум қилган.
🔻 Шимолий Қора денгиз соҳилига урилган бўрон сўнгги 100 йилдаги энг кучли деб баҳоланмоқда. Қримда 100 га яқин уй сув остида қолган, 60 га яқини шикастланган. Икки киши ҳалок бўлган.
🔻 АҚШнинг 81 ёшли президенти Жо Байденнинг когнитив (онгли қабул қилиш) пасайиши тез суръатлар билан содир бўлмоқда ва бу жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда. Бундай фикрни Техас Республикачилар партиясидан вакиллар палатаси аъзоси, Оқ уйнинг собиқ шифокори Ронни Жексон билдирган. У Жорж Буш, Барак Обама ва Доналд Трамп маъмуриятида шифокор бўлиб ишлаган. Аввалроқ Жексон Байдендан когнитив тестдан ўтиш ёки 2024 йилги президентлик сайловларидан чиқишни талаб қилган. Қўшма Штатлар Байденнинг муддат охиригача ёки ундан кейин яна тўрт йил ҳукуматда қолиши мамлакатни катта хавф остига қўяди, деган шифокор.
🔻 Ироқ шимолида турк аскарларига қарши қуролли ҳужум уюштирилди. Пенже-Килит амалиёти ҳудудида бўлгинчи террор ташкилоти аъзолари томонидан уюштирилган ҳужум натижасида икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган.
🔻 Афро-америкаликни ўлдирган собиқ полициячи қамоқхонада пичоқ билан жароҳат олиб вафот этди. Кеча маҳбуслар Шовинга қамоқхонада ҳужум қилиб, уни пичоқ билан яралаган. У касалхонага ётқизилган, аммо шифокорлар уни қутқара олмаган. Шовин 2020 йил майида 46 ёшли Жорж Флойднинг ўлдирилиши бўйича 22,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.