Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Россияда президентлик сайловлари санаси белгиланди. ҲАМАС музокарага тайёр. Украинадаги можаро якуний босқичдами?

🔻   Россияда президентлик сайловлари санаси ҳақида Россия Федерация Кенгаши қарор қабул қилди. Унга кўра, сайлов 2024 йил 17 мартда бўлиб ўтади.

🔻   Бир кунлик саммитда асосий эътибор стратегик ва глобал иқтисодий масалалар юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлса-да, таҳлилчилар Европа Иттифоқи етакчилари ва Хитой раҳбари ўртасидаги учрашув самарали бўлишига ишонмайди. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен Пекинда Европа Иттифоқи ва Хитойнинг сўнгги 4 йилдаги биринчи юзма-юз саммитида айтди. Чунки ЕИ ва Хитой ўртасида ҳали ҳам кўп тафовут мавжуд, йирик савдо камомадидан тортиб, Украинадаги урушгача.

🔻   Киевга ҳарбий ёрдам АҚШдаги сиёсий қарама-қаршиликлар "гаров"ида. АҚШ Сенати иммиграция бўйича келишмовчилик туфайли Украина ва Исроилга ёрдам кўрсатишни блоклади. Республикачи сенаторлар Оқ уйнинг Украина ва Исроилга фавқулодда ёрдам сифатида 106 миллиард доллар сўрашини тўсган. Улар ҳукуматнинг ҳар куни Мексикадан чегарани кесиб ўтаётган 10 мингга яқин муҳожирларга қарши чора кўрмаганидан норози. Вашингтон эса шу кунларда 175 миллион долларлик қурол пакетини имзолаган. Аммо бу аввалроқ келишилган эди.

🔻  Эрдўған Грецияга учди, бу Туркия президентининг Афинага сўнгги 70 йилдаги иккинчи ташрифидир. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар доимо кескин бўлиб келган, 2020 йилнинг ёзида улар ҳатто қуролли тўқнашув ёқасида бўлган.

🔻  ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр. Шундай баёнот билан ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания шартни айтиб ўтди: “Исроил Ғазодан чиқиши биланоқ музокараларни қайта бошлашга тайёрмиз”. Аввалроқ ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг уйи қуршаб олингани маълум бўлди.

🔻  Бишкек Қирғизистон имкон қадар Россия Федерациясига қарши санкцияларга амал қилинаётганини маълум қилди. Аммо мамлакат ташқи ишлар вазири санкция талаблари бажарилишини ҳар доим кузатиб бориш имконсиз эканини маълум қилган.

🔻  Россиянинг Брянкс шаҳри гимназиясининг 8-синф ўқувчи қизи ўз синфдошларини ов милтиғи билан отиб, сўнгра ўз жонига қасд қилган. Уч киши ҳалок бўлган, беш киши турли жароҳат олган.

🔻   6 декабрь кечқурун АҚШнинг Невада университетидаги отишмада уч киши ҳалок бўлган. Шу куни АҚШ Сенатидаги республикачилар демократларнинг ҳужум қуролларини тақиқлашига тўсқинлик қилишга уринган.

🔻   Эрон президенти Москвага учиб кетди.

🔻   АҚШлик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Украинадаги можаро якуний босқичда эканини айтди: Украинадаги можаро Одессанинг Россия армияси назоратига олиниши билан якунланади. Россия Қрим ярим оролига таҳдид туфайли бутун Қора денгиз қирғоқларини ўз назоратига олмасдан туриб, ҳозирги можарога барҳам бера олмайди. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучларига Ғарб иттифоқчилари томонидан ёрдам тўхтатилиши туфайли можаро ўз якуний босқичига кирмоқда.

🔻   Эрон “Салман” ракетаси ёрдамида 130 километр баландликка оғирлиги 500 килограмм бўлган янги биокапсула учирди. Ушбу капсула одамларни коинотга жўнатиш бўйича йўл харитасининг бир қисми сифатида ишлаб чиқилган.