Хориж воқеалари қисқа хабарларда: АҚШ Исроилга йирик бомбалар етказиб беришни қайта тиклади
🔹 Вашингтон маъмурияти тез орада Исроилга АҚШ ҳукумати томонидан етказиб берилиши тўхтатилган оғирлиги тахминан 227 килограмли бомбалар партиясини юборади. Уларни етказиб бериш май ойида тўхтатилган эди. Ўшанда Жо Байден Рафаҳда йирик ҳарбий операция ўтказса, АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишини айтган эди.
🔹 Шимолий Атлантика альянси ҳамон Россияни НАТО давлатлари учун асосий таҳдид деб билади. Бу ҳақда ташкилотнинг Вашингтондаги саммитида қабул қилинган якуний декларацияда айтилган. Ҳужжатда таъкидланишича, Россия иттифоқчилар хавфсизлигига энг муҳим ва бевосита таҳдид бўлиб қолмоқда.
🔹 Москва Эронни Украина билан тинчлик музокараларида воситачи сифатида кўришга тайёр. Агар шундай таклиф тушса, Эрон Украина билан тинчлик музокараларида воситачи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.
🔹 НАТОга аъзо давлатларнинг 9 июль куни Вашингтонда бошланган саммити бугун якунланади. Альянсни 75 йиллигига бағишланган саммитда иттифоққа аъзо 32 давлат раҳбарлари иштирок этди. Бу Швеция учун биринчи, Финляндия учун иккинчи саммитдир.
🔹 Украина ноябрь ойида АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан Россия иштирокида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш учун иккинчи йиғилиш ўтказмоқчи. Россия ТИВ аллақачон Россия унда иштирок этмаслигини билдирган.
🔹 НАТО декларациясида қайд этилишича, Хитой Евро-Атлантика хавфсизлигига муаммо туғдиради. Альянс Бош котиби Пекинга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғини "энг жиддий хабар" эканлигини алоҳида таъкидлади.
🔹 НАТО Украинага алянсга қўшилиш учун "қайтмас йўл" ваъда қилди. АҚШдаги НАТО саммити иштирокчиларининг қўшма декларациясида Украинанинг алянсдаги келажаги ҳақидаги банд бор.
🔹 Apple компанияси 98 мамлакатдаги iPhone фойдаланувчиларига жосуслик дастурлари ҳужуми қурбони бўлишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар юборди.
🔹 Қозоғистоннинг Атирау вилоятида қоракуртлар – заҳарли ўргимчакларнинг хавфи ошиб кетди. Айниқса, чўл ҳудудлари - Индерский, Исатайский ва Курмангазинскийда вазият қийин. У ерда икки юзга яқин туяни қоракуртлар чақиб ўлдирган. Уч нафар бола касалхонада, иккитасининг аҳволи оғир.