Дунёдаги энг қоронғу шаҳар: у ерда ҳатто қуёш ҳам жадвал асосида порлайди
"COVID-19" пандемияси даврида D-қуёш витаминининг аҳамияти ҳақида кўп гапирилди.
Бундай тавсияларни қуёш жуда кам порлайдиган шаҳарлар аҳолисига эшитиш ғалати туюлган бўлса керак.
Эҳтимол, Стреймой оролининг жануби-шарқий соҳилида жойлашган катта аҳоли пункти, Фарьер оролларининг пойтахти, Дания Қироллигининг автоном вилояти Торскван шаҳрини бу борада энг ноқулай деб аташ мумкиндир.
X асрда ташкил этилган ушбу манзилгоҳ момақалдироқ ва чақмоқ Худоси шарафига номланган. Гап шундаки, бу ерда қуёшли кунлар сони том маънода соат бўйича ҳисобланади ва қуёш маҳаллий водийларни йилига атиги 884 соат ёритади.
Норвегиянинг Ян Маен оролида вазият бу ердан ҳам ёмонроқ. У ерда қуёш йилига атиги 823 соат порлайди.