Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “M.t.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар корхона ишлаб чиқариш биносидаги “МА 310” русумли электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан электрон дастурга киритилмаган бошқа ҳисоблагичга алмаштириб, жами 752,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “B-T.” корхонаси Самарқанд филиали раҳбари А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 9та кўп қаватли уй-жой биносидаги лифтларни ўзбошимчалик билан электр тармоғига улатганлиги оқибатида ушбу уйларда 597,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.