Элликдан ортиқ корхона - 300 га яқин бўш иш ўрни
Хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш борасида ҳарбий прокуратура органлари томонидан бир неча тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда Қуролли Кучлар Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумладан.
Унда вилоятимиздаги 50 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар 300 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан 14 нафарига йўлланма берилди.
Шунингдек, бир пайтда ташкил этилган оммавий қабул ҳам иштирокчилар учун айни муддао бўлди. Унда тегишли соҳа мутахассислари жалб этилган ҳолда ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари муаммолари тингланди.
Жами 19 та мурожаатдан 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 15 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.