Энг кўп ҳужжат қабул қилган олийгоҳлар, ҳудудлар кесими ва бошқа кўрсаткичлар: ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар ҳақида якуний маълумот берилди

2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 018 007 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

Ўзбек тили — 890 304 нафар;
Рус тили — 95 456 нафар;
Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
Бошқа тиллар — 2 330 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
Қарши давлат университети — 28 417 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.