Самарқанддаги давлат ОТМларга қанча талаба қабул қилинади?

2024-2025 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квоталар тасдиқланди.

Унга кўра, Самарқанд вилоятидаги олий таълим муассасаларига қуйидагича квота тақсимланди:
Самарқанд давлат университетига - 2745, СамДУ Каттақўрғон филиалига - 450, СамДУ Ургут филиалига - 350;
Ўзбекистон-Финландия педагогика институтига - 1325;
Самарқанд давлат чет тиллар институтига- 995, Пайариқ хорижий тиллар факультетига - 75, Нарпай хорижий тиллар факультетига - 75;
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига - 1100;
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетига - 2115;
Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтига - 400;
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига - 1200;
Самарқанд давлат тиббиёт университетига - 800;
Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали - 540;
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети - 650;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига - 375 нафар талаба қабул қилинади.