Энг яхши китобхонлар пул мукофоти билан тақдирланди
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Зукко китобхон” танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг туман (шаҳар) босқичида ғолиб бўлган 84 нафар иштирокчи китобхонлик салоҳиятини синовдан ўтказди.
Танлов низомига кўра, қатнашчилар июль ойида ўқиш учун тавсия қилинган Исъҳоқхон Тўра Ибрат “Жадидлар” тўпламидан, Абдулҳамид Чўлпон “Жадидлар” тўпламидан ҳамда Малколм Гладуэлнинг “Зукколар ва Ландовурлар” асари юзасидан берилган саволларга жавоб қайтарди.
Танлов натижасига кўра, Иштихон тумани жамоаси биринчи эгаллаб 6 миллион сўм пул мукофоти жойлаштирилган сертификат билан тақдирланди.
Икинчи ўринни эгаллаган пахтачилик ёшларга 4,2 миллион ва учинчи ўринни қўлга киритган Пайариқ тумани ёшларига 3 миллион сўмлик сертификатлар топширилди.