Ер юзидаги табиий офатлар ҳар йили 300 миллиард доллар зарар етказмоқда
- 18.06.2019 17:22
- 87
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳар йили табиий офатлар натижасида кўрилаётган зарар миқдори 300 миллиард доллардан ошмоқда. Ушбу зарарнинг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги соҳаси кўрмоқда.
Ҳар йили Ер юзи бўйлаб 300 га яқин турли катта табиий офатлар, ҳалокатлар содир бўлмоқда.
Улардан ўртача 100 миллион аҳоли жабр кўрмоқда.
Бу ҳақда БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари маълум қилган.
Табиий офатлар ва бошқа турли ҳалокатлардан энг катта йўқотиш қишлоқ хўжалиги соҳасига тўғри келади.
2005-2015 йиллар оралиғида табиий офатлар натижасида Ер юзи бўйлаб қишлоқ хўжалиги қарийб 100 миллиард доллар зарар кўрган.
Сув тақчиллиги ва қурғоқчилик ҳам Ер юзидаги кўплаб соҳаларга таъсир қилмоқда. Шунингдек, ўрмон ёнғинлари, сув тошқинлари ҳатто аҳоли пунктларига ҳам ёмон таъсир кўрсатмоқда.
Ташкилот ҳисоботларига кўра, табиий офатларнинг кўпайишига иқлимнинг кескин ўзгариши ҳам сабаб бўлмоқда.