Филиппинда 200 дан зиёд кишини ёстиғини қуритган «Раи» тўфони Вьетнамга томон ҳаракатланмоқда
- 20.12.2021 16:59
- 59
- Хориж
Юздан зиёд жароҳатланган ва бедарак йўқолганлар бор, дея хабар берди маҳаллий Manila Bulletin газетаси полиция маълумотларига таяниб.
Табиий офатлар хавфини камайтириш ва табиий офатларни бошқариш бўйича миллий кенгаш маълумотларига кўра, тўфон туфайли Филиппиннинг бир қанча минтақаларида 488 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган, ҳукумат уч мингга яқин эвакуация марказлари очган.
Вьетнам Гидрометеорологик прогнозлар миллий маркази маълумотларига кўра, тўфон эпицентри Вьетнамнинг Биндин провинцияси томон ҳаракатланмоқда.
Филиппинда ҳар йили 20 га яқин бўрон ва тайфунлар содир бўлади. Тинч океанининг вулқонли чўғ ҳалқасида жойлашган архипелагда Ердаги вулқонларнинг аксарияти жойлашган ва мунтазам табиий офатлар содир бўлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 60 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!