Эркакча суҳбат
- 30.01.2019 18:45
- 142
- Самарқанд
Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда "Экстремизм ва терроризмга қаршимиз!" мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.
Шартнома асосида хизмат қилаётган сержант ва оддий аскарлар, Қуролли Кучлар хизматчилари иштирок этган тадбирда вилоят давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ходими С.Қаюмов, Самарқанд ҳарбий прокурори ёрдамчиси О.Баҳронов халқаро майдонда турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар ҳақида сўз юритди. Бундай гуруҳлар ўз сафини кенгайтириш мақсадида ёшлар орасида ўз ғояларини тарғиб этишга ҳаракат қилаётгани таъкидланди. Бундан огоҳ бўлиш, ёшларни асраш кераклиги қайд этилди.
Учрашувда «Ислом: моҳият ва талқин» видеофильми намойиш этилди.
Шуҳрат УМБАРОВ.
Теглар:
ҳарбий