Эртага Самарқандда Қозоғистондаги музей-қўриқхона билан ҳамкорликда кўргазма бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Қозоғистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Ўтрор” давлат археология музей-қўриқхонаси “Ўтрор-Самарқанд маданиятларининг умумий жиҳатлари” мавзусида кўргазма ташкил этилмоқда.
Кўргазмада намойиш этилаётган ашёларнинг аксарият қисми IX-XV асрларга оид бўлиб, унинг асосий қисми Қорахоний турк хоқонлиги ва темурийлар даврига оид ашёларни ташкил этади. Тарихий-маърифий кўргазмада Ўтрорда Буюк ипак йўли орқали савдо алоқалари ривожланганлиги ва Қорахоний турк хоқонлиги давридан Қозоқ хонлигигача бўлган шаҳар маданияти, шунингдек, ёзма маданият ривожидан далолат берувчи археологик ашёлар намойиш этилади.