Эртага Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади
Ҳа, 29 март куни шаҳарда ишловчи вазирлик, қўмита ва корхона-ташкилот, муассасаларда ишловчи раҳбар ва ходимлар ишга жамоат транспортида боришлари керак.
Ўзбекистон Экология вазирлигининг хабар беришича, акция зарарли транспорт газларининг ҳаво сифатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ташкил этилмоқда.
“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмаслик, жамоат транспорти, велосипед ва бошқа экологияга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланишга таклиф қиламиз”, – дейилади Экология вазирлиги хабарида.